Единый контакт центр

Алпомиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 январдаги 65-сон қарори

Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида



Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аҳолининг ёшига қараб, умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган «Алпомиш» ва «Барчиной» тестларининг аҳолининг кенг қатламлари ўртасида мусобақа тарзида доимий равишда ўтказилишини ташкил қилиш ҳамда ғолиб ва совриндорларнинг III, II, ва I даражали кўкрак нишонлари билан рағбатлантирилишига доир таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини қабул қилиш ва мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

«Алпомиш» ва «Барчиной» кўкрак нишонлари тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

«Алпомиш» ва «Барчиной» кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларининг тавсифи 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ;

Спортнинг ўйин турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги аҳолининг умумий жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини мусобақа шаклида қабул қилиш, «Алпомиш» ва «Барчиной» кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаб бориш чораларини кўрсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, «Алпомиш» ва «Барчиной» кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда 2019 йилнинг 10 февралдан бошлаб барча телеканаллар эфирида ҳар куни уч марта (эрталаб, кундузги ва кечки) 3 — 5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотлари видеороликлари намойишини жорий этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар иш вақти давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишлари ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда умумлаштириш вазифаси юклатилсин.

7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини мунтазам равишда, ҳар томонлама ёритиш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорига

3-ИЛОВА

«Алпомиш» кўкрак нишони тавсифи



«Алпомиш» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

«Алпомиш» кўкрак нишонининг олд томони чегара қисмидан 5 миллиметр оралиқда эни 1,5 миллиметр қалинликда ички доира шаклида бўлган сариқ рангли ҳошия билан ўралган. Ҳошиянинг ичида, кўкрак нишони олд юқори қисмида босма ҳарфлар билан «ALPOMISН» сўзи лотин алифбосида (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 16-кегль) жигарранг ва сариқ ранглар аралашмасидан ҳосил бўлган рангда ёзилган.

«ALPOMISН» сўзи бошланиши ва якунида 4 миллиметр катталикда ер юзида тинчлик учун хизмат қилувчи билим ва маънавиятни янада бойитишни ифодаловчи саккиз қиррали юлдуз рамзи туширилган. Кўкрак нишонининг олд паст қисмида 8 миллиметр катталикда саккиз қиррали юлдуз рамзи туширилган.

Пастки саккиз қиррали юлдуз ичида рим рақамида узунлиги 6 миллиметр, қалинлиги 2 миллиметрлик «I», «II» ёки «III» рақами тасвири қора ҳошияда тушурилган. Кўкрак нишонининг олд паст қисмида жойлашган юлдузнинг ўнг ва чап томони юқорида жойлашган саккиз қиррали юлдузгача тинчлик рамзини ифода этувчи лавр барги тасвиридаги чамбар жигарранг ва сариқ ранглар аралашмасидан ҳосил бўлган рангда туширилган.

Кўкрак нишонининг маркази тинчлик, софлик рамзи бўлган яшил ранг билан қопланган. Кўкрак нишонининг марказида «Алпомиш» достонининг бош қаҳрамони — мардлик, жасурлик, эпчиллик, чаққонлик, шижоат ва ватанпарварлик, комиллик ва эзгулик тимсоли бўлган Алпомишнинг Бойчибор отида қўлида камон ушлаб турган тасвири ифодаланган. Алпомишнинг юзи оқ, соқоли қора, қўлларидаги ҳимоя кийими ва оёғидаги этиги ҳамда отининг эгари қизғиш, совути ва камони оқ ва қора рангдан ҳосил бўлган оч рангда тасвирланган.

Алпомишнинг Бойчибор лақабли отининг думи, ёли, тумшуғининг олд қисми ҳамда туёқлари оқ ва қора рангдан ҳосил бўлган оч рангда тасвирланган. Отнинг ўзи оқ ранда, оёғининг ўнг орқа оёғи қорамтир рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2.2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Нишоннинг орқа томонига кийимга тақиб қўйиш учун тўғнағич мослама ўрнатилган.

«Алпомиш» кўкрак нишони

Описание: Описание: Описание: http://lex.uz/files/4185615

«Алпомиш» кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи

«Алпомиш» кўкрак нишони гувоҳномаси 100х70 миллиметр ўлчамдаги тўрт бурчак шаклида бўлиб, 350 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони мовий рангда бўлиб, унинг чегара қисмидан 5 миллиметр оралиқда эни 3 миллиметр қалинликда ички тўрт бурчак шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг ташқи томони юқори қисми ҳошиясидан 5 миллиметр пастда кирилл алифбосида катта ҳарфлар билан «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деб ёзилган.

Гувоҳноманинг устки қисми марказда «Алпомиш» кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамда ва рангда нишоннинг тасвири акс эттирилган. Тасвирнинг пастки қисмида катта ҳарфлар билан «ГУВОҲНОМА» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг иккинчи томони оқ рангда бўлиб, 5 миллиметр оралиқда эни 3 миллиметр қалинликда ички тўрт бурчак шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган. Гувоҳноманинг юқори қисми чеккасидан 12 миллиметр пастда кирилл алифбосида катта ҳарфларда «Алпомиш» комплекси талабларини бажарганлиги учун» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўзлардан 15 миллиметр пастда тақдирланадиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган ва учинчи чизиқ охирига «миқёсидаги» сўзи («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), чизиқ остида («Times new Roman Bolt» шрифти, курсив, 7,5-кегль) маҳалла, ташкилот, таълим муассасаси, туман (шаҳар), вилоят, республика сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда узунлиги 5 миллиметр бўлган битта чизиқ тортилган, чизиқдан сўнг «даражали кўрак нишони билан тақдирланади.» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 15 миллиметр пастда узунлиги 80 миллиметрли битта чизиқ тортилган, чизиқ ости чап томонига «(лавозими)», ўртада «(имзо)» ва ўнг томонда «(муҳр ўрни)» курсивда («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Гувоҳноманинг иккинчи томони паст ҳошиядан 5 миллиметр юқори қисми чап томонидан «20___ йил «____» _________________» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган. Ёзувлар ва чизиқлар қора рангда акс эттирилган.

«Алпомиш» кўкрак нишони гувоҳномаси

Описание: Описание: Описание: http://lex.uz/files/4185628

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

Қарор билан батафсил танишиш учун: http://lex.uz/docs/4183851


[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 январдаги 65-сон қарори

Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аҳолининг ёшига қараб, умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган «Алпомиш» ва «Барчиной» тестларининг аҳолининг кенг қатламлари ўртасида мусобақа тарзида доимий равишда ўтказилишини ташкил қилиш ҳамда ғолиб ва совриндорларнинг III, II, ва I даражали кўкрак нишонлари билан рағбатлантирилишига доир таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини қабул қилиш ва мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

«Алпомиш» ва «Барчиной» кўкрак нишонлари тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

«Алпомиш» ва «Барчиной» кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларининг тавсифи 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ;

Спортнинг ўйин турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги аҳолининг умумий жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини мусобақа шаклида қабул қилиш, «Алпомиш» ва «Барчиной» кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаб бориш чораларини кўрсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, «Алпомиш» ва «Барчиной» кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда 2019 йилнинг 10 февралдан бошлаб барча телеканаллар эфирида ҳар куни уч марта (эрталаб, кундузги ва кечки) 3 — 5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотлари видеороликлари намойишини жорий этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар иш вақти давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишлари ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда умумлаштириш вазифаси юклатилсин.

7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини мунтазам равишда, ҳар томонлама ёритиш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


 

Полезная информация